14:01 / 08.08.2022
1821

Қорақалпоғистонда 6 ойда 4,7 трлн сўмлик кимё саноати маҳсулоти ишлаб чиқарилди  

Қорақалпоғистон Республикаси кимё саноатида жорий январ-июн ойларида 4,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Kun.uz’га Қорақалпоғистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, йирик бўлган “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасининг Сургил газ-кимё комплекси корхонаси йилига 400 минг тонна полиэтилен, 100 минг тоннага яқин полипропилен ва 102 минг тонна пиролиз дистилляти ишлаб чиқариш қувватига эга.  

Корхонада 2022 йил январ-июн ойлари якунида жами 4,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 764,3 млрд сўмлик 42,3 минг тонна полипропилен, 1669,2 млрд сўмлик 150,2 минг тонна полиэтилен, 28,5 млрд сўмлик 44,3 минг тонна енгил нефт дистиллятлари, 5,1 млрд. сўмлик 178,8 млн кВтс электр энергияси ишлаб чиқилган.

Корхона томонидан охирги 6 ойда жами 127,3 млн долларлик полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари экспорт қилинган.

Шунингдек, Қўнғирот сода заводида январ-июн ойларида 242,3 млрд сўмлик 102,2 минг тонна динатрий карбонати ва 752,5 млн сўмлик 6,3 минг тонна оҳак тоши маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

 

Top