21:16 / 12.08.2022
7314

«Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: Тузукларга шарҳлар» китоби 6 тилга таржима қилинди

Россиялик олим Владимир Квинтнинг «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: Тузукларга шарҳлар» монографиясини ҳозиргача рус, ўзбек ва поляк тилларида ўқиш мумкин эди. Яқинда китобнинг қирғиз, инглиз ва хитой тилидаги варианти ҳам нашрдан чиқди.

Фото: Kun.uz

Илгари китоб рус, ўзбек ва поляк тилларида нашр этилган ва унинг кенг тақдимоти Россия, Ўзбекистон ва Полшада ўтказилган эди. Энди бу асарни қирғиз, инглиз ва хитой тилларида ҳам ўқиш имкони туғилди.

Китоб буюк саркарда ва атоқли давлат арбоби, стратег Амир Темур ижодининг қайта чоп этилган факсимил нусхаси ҳисобланади.

Китобда «Темур тузуклари»даги давлат арбоблари, етакчи-стратеглар ва стратегик ўқитиш бўйича мутахассислар учун қизиқарли деб ҳисобланган қисмлар қисқача мазмуни баён қилинган ва шарҳланган.

Асар Амир Темур тажрибасини оммалаштиришни мақсад қилган бўлиб, давлат раҳбарларига давлат, ҳарбий ва хўжалик бошқарувида ёрдам беради. 

Top