Ўзбекистон | 21:46 / 19.08.2022
7171
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашди

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги доирасида Шанҳай ҳакорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн еттинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамда ШҲТ Котибияти ва Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди. 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов президент Шавкат Мирзиёевнинг учрашув иштирокчиларига қутловини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра ШҲТ минтақасидаги хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши туришга қаратилган амалий ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

Терроризм ва экстремизм, гиёҳвандлик мрддалари ва қуролларнинг ноқонуний савдоси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб амалга ошириладиган жиноятларга қарши биргаликда курашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг жорий йилнинг сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарликнинг алоҳида жиҳатлари кўриб чиқилди. 

Мавзуга оид