00:06 / 08.09.2022
206235

Apple iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди

iPhone 14 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 899 доллар нархда сотувга чиқарилади.

Фото: Apple

Apple компанияси iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди.

iPhone 14 6,1 дюймли ва iPhone 14 Plus 6,7 дюймли экранга эга. Уларга iPhone 13’даги каби A16 процессори ўрнатилган.

Фото: Apple
Фото: Apple

Янги смартфон илк бор фақат eSIM билан ишлайдиган — SIM-карта солинмайдиган шаклда чиқарилди.

Фото: Apple

Смартфонлар шунингдек, сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлайди, ундан фақат фавқулодда қўнғироқлар ва матнли хабарлар алмашишда фойдаланиш мумкин. Ушбу функция ноябрдан АҚШ ва Канадада йўлга қўйилади.

Фото: Apple

Смартфонларнинг камералари 12 Мп бўлиб, ёруғлик кам шароитда ҳам сифатли суратга олишга мослаштирилган.

Фото: Apple
Фото: Apple

iPhone 14 16 сентябрдан 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 7 октябрдан 899 доллар нархда сотувга чиқарилади.

Top