07:37 / 10.09.2022
7165

Давлат органида коррупцион хавф-хатарни аниқлаш тартиби тасдиқланди

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, улар ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Ҳар йили 1 мартга қадар ташкилотнинг масъул таркибий бўлинмаси ёки ишчи гуруҳи (давлат идораси таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат) коррупция хавфини баҳолайди. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш қуйидагилар ишлаб чиқилишини назарда тутади: коррупциявий хавф-хатарлар харитаси; коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур; коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати; коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри.

Ташкилот фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар қуйидаги ахборот манбалари асосида аниқланади:

 Баҳолаш натижаси бўйича тегишли коррупцион хавф даражаси белгиланади:

Аниқланган хавф-хатар юқори ёки ўрта даражада деб баҳолаш давлат ташкилоти раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Баҳолаш натижалари бўйича коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари E-anticor.uz электрон платформасига жойлаштирилади. Унинг асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.

Top