Эрдўған Самарқандда Путин билан учрашувдан сўнг қандай хулосага келганини айтди
16 сентябр куни Туркия ва Россия президентлари Самарқандда музокара ўтказди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистонда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Россия президенти билан учрашганидан сўнг, Владимир Путин Украинадаги урушни имкон қадар тезроқ тугатишни хоҳлайди, деган хулосага келди.
«Ўзбекистонда Путин билан кенг кўламли музокаралар ўтказдик. У менга буни имкон қадар тезроқ тугатишга тайёр эканлигини айтди. Бу менинг таассуротим, чунки вазият жуда муаммоли ривожланмоқда», деди у Американинг PBS телеканалига берган интервьюсида.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, у «бу жангни тинчлик билан якунлаш»га интилмоқда.
«Бу инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган можаро. Одамлар ўлмоқда ва охир-оқибат ҳеч ким ғалаба қозона олмайди», дея қўшимча қилди у.
Туркия раҳбари, шунингдек, Москва ва Киев 200 нафар асирни алмашиш бўйича келишувга эришганини айтди.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024