11:55 / 20.09.2022
12439

Талабалар турар жойлари бўйича Андижон тажрибаси: Олий таълим муассасаларидаги ётоқхона муаммолари ҳал этилган

Андижон вилоятида 7 та давлат олий таълим муассасаcи фаолият олиб боради. Кундузги таълим йўналишида ўқиётганлар 32 минг 634 нафар. 16 та талабалар турар жойида етти ярим мингдан ортиқ талабага керакли шароитлар яратиб берилган.

Вилоятдаги 7 та олий таълим муассасаcида бугунги кунда жами 16 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, қуввати 7907 ўринни ташкил этади. Бу жорий йилнинг 19 сентябрь ҳолатига 7532 нафар талабанинг, яъни 95,2 фоизнинг муаммосиз талабалар турар жойлари билан таъминланганини билдиради.  

Бундан ташқари, 6 та олий таълим муассасасида Давлат Хусусий Шерикчилиги асосида 5 та янги қуввати 2200 ўринли талабалар турар жойлари қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур давлат хусусий шерикчилиги лойиҳаси асосида қурилаётган талабалар турар жойлари жорий йилнинг 1 декабрь кунига фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Шу билан бирга, Андижон давлат педагогика институти талабалар турар жойида 120 ўринли тикув цехи ташкил қилиниб, бугунги кунда талаба қизларнинг бандлиги таъминланиб, моддий даромадга эга бўлдилар.

Вилоят бўйича барча талабалар турар жойида овқатланиш нархи арзонлаштирилган бўлиб, нонушта нархи 8 минг сўмни, тушлик 12 минг сўм ва кечки овқат нархи 10 минг сўмни ташкил этмоқда.

Биз вилоятдаги олий таълим муассасаларида бўлиб, талабалар турар жойларидаги шароит билан танишдик.

Ҳудуддаги ОТМ талабалари мавжуд шароитлар билан таништиришди. Кузатишимиз давомида муассасаларда узоқ вилоятлардан келиб ўқиётган ёшлар учун ётоқхона муаммоси ҳал этилганига гувоҳи бўлдик.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Top