16:46 / 24.09.2022
22733

Сардор Умрзоқов ҳокимларни қишлоқ хўжалиги субъектлари ишига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди

Президент администрацияси раҳбари ҳокимлар ва бошқа раҳбарларни кластерлар ишига аралашмаслик ва маъмурий босим ўтказмаслик ҳақида огоҳлантириб, улар асосий эътиборини нимага қаратиши кераклигини айтди.

Расмий фото

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Ҳукуматдаги манбаларга кўра, танқидий руҳда ўтган йиғилишда президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, ижро интизомини таъминлаш масалалари кўриб чиқилган.

Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Kun.uz қишлоқ хўжалиги соҳасига маъмурий аралашувлар давом этаётгани ҳақида икки материал эълон қилганди:

Top