08:35 / 26.09.2022
4788

Мактабларда ўқувчилар аъзо бўлаётган «Ватан таянчи» ҳаракати ҳақида маълумот берилди

Ҳаракат тавсияномасига эга бўлганлар ОТМга киришда тўплаган баллари 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.

Отабек Йўлдошев

«Ватан таянчи» — болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ҳисобланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳаракатнинг фаолияти маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадларга қаратилган.

«Ватан таянчи» отряди аъзолигига умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари орасидан аъзо бўлиш истагини билдирган умумий 20 нафар ёшлар саралаб олинган.

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномасига эга бўлган отряд аъзолари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.

Top