«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида
Аёл ўқитувчилар ҳамкасби томонидан калтакланган. Айни вақтда жабрланувчилар шифохонага жойлаштирилган, вазир вазиятни назоратига олган.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчи аёллар калтакланишига муносабатини билдириб, бу ҳолатни «жуда ачинарли» деб атади. Унинг видеомурожаати вазирлик матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.
«Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган бу ҳолатни кўриб, тўғриси, ўзим жуда даҳшатга тушдим. Ҳурматли юртбошимиз томонидан устозларга, аёлларга бўлган эътибор пайтида устозларимиз, зиёлилар қатламида шундай ишлар бўлаётгани, устозлар орасида бир-бирига қўл кўтарилиши жуда ачинарли ҳолатдир», деган вазир.
Умарованинг аниқлик киритишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги муштумзўр шу мактаб ўқитувчиси ҳисобланади.
«Ҳозирда эркак устозимиз ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинган ва жазосиз қолмайди. Икки аёл ўқитувчи эса ҳозирда шифохонада, вазирлик назоратида, шахсан ўзим ҳам назорат қилиб турибман.
Ҳурматли устозлар, ҳурматли педагоглар, ҳурматли зиёлилар, биз бундай ҳолатларга тушишимиз жуда ачинарли ва уятли. Бизда аждодларимиз қони оқмоқда, бундай ҳолатларга йўл қўймаслигимиз зарур», деган у.
Бундан аввалроқ Бош прокуратура Узун туманидаги мактабда аёл ўқитувчиларни урган шахс қўлга олингани, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берганди.
Маълум бўлишича, воқеа 14 апрел куни содир бўлган, лекин муштумзўр воқеадан фақат тўрт кун ўтиб, хонадаги камерада ёзиб олинган видео интернетда тарқалганидан кейингина қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
23 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:24
-
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
Жаҳон | 21:59
-
Амазония ҳиндулар қабиласи туҳмат учун The New York Times газетасини судга берди
Жаҳон | 21:57
-
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди
Жаҳон | 21:45
Мавзуга оид

20:08
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:22
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

09:00 / 18.05.2025