Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги делегация 19-20 январ кунлари Уганда пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда 100 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, давлат, ҳукумат, ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда Қўшилмаслик ҳаракатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлагани учун ҳаракатнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдириб, иштирокчиларни Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ва жадал ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий ва молиявий тизимларни такомиллаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Илм-фан ва инновацион технологиялар соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш, ёш авлодни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
08:03 / 22.01.2024
Транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари алоҳида белгиланди
14:50 / 02.06.2023
“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади
08:01 / 23.08.2022
«Оқила аёллар» ҳаракатининг асосий вазифалари айтилди
08:33 / 03.08.2022