08:33 / 03.10.2022
6801

Саудия Арабистонидан Самарқанд, Бухоро ва Урганчга рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳаво қатнови битими лойиҳасини имзолашни муҳокама қиляпти.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Саудия Арабистони  ва Ўзбекистон ўртасида транспорт, хусусан, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш ва туризм йўналишида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида келгусида Саудия Арабистони авиакомпанияларини «Зиёрат туризми» дастури доирасида тарихий шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро ҳамда Урганчга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Музокаралар якунида томонлар яқин муддатлар ичида янгиланган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлаб, уни имзолашга келишиб олди.

Top