15:45 / 06.10.2022
4324

Британия бош вазири Европа сиёсий ҳамжамиятидан нималар кутаётганини айтди

Лиз Трасс янги уюшма - Европа сиёсий ҳамжамияти доирасида хавфсизлик масалалари, шунингдек, энергетика ва миграция сиёсати бўйича яқинроқ ҳамкорлик қилишни хоҳлаяпти.

Фото: Stefan Rousseau/PA

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс 6 октябр, пайшанба куни Прагада ўз ишини бошлайдиган Европа сиёсий ҳамжамиятининг (ЕСҲ) биринчи саммити арафасида янги норасмий уюшмадан нималар кутаётганини аниқ айтиб ўтди. «Бу G7 ёки НАТО бўлмаслиги керак, бу бўш гаплар билан кириб-чиқиб юрадиган дўкон бўлмаслиги керак. Мен учта жабҳада аниқ ҳаракатларни кўрмоқчиман», деб ёзади ҳукумат раҳбари The Times газетасида чоп этилган мақоласида. 
 
Трасс Франция президенти Эммануэл Макрон ташаббуси билан Прагада йиғилган ҳам Европа иттифоқига аъзо, ҳам Европа иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар вакиллари билан хавфсизлик масалалари, шунингдек, энергетика ва миграция сиёсати бўйича яқинроқ ҳамкорлик қилишни хоҳлашини айтди. Трасс ЕСҲ мамлакатларини биргаликда Россия энергия манбаларига қарамликни тугатиш учун яқинроқ ишлашга чақирди. «Биз Путинни ютқазиши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак», деб ёзган Британия ҳукумати раҳбари. Трасс янги уюшмада у Европа иттифоқидан ташқаридаги мамлакатлар - Буюк Британия, Норвегия, Швейцария ва Украина кучли овозга эга бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилишини айтди 

Европа сиёсий ҳамжамиятининг таъсис саммитида Европа иттифоқига аъзо бўлган 27 та давлат ва унга аъзо бўлмаган, лекин номзод ёки ҳамкор мақомига эга 17 та давлат раҳбарлари иштирок этмоқда. Улар орасида, хусусан, Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Молдова ва Украина бор. 

ЕСҲни яратиш ғояси май ойида Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан илгари сурилган эди. Европарламентда сўзлаган нутқида у Украина «ўз кураши ва жасорати билан аллақачон Европа, оила, иттифоқ аъзосига айлангани»ни таъкидлади, бироқ айни пайтда Европа иттифоқига қўшилиш вақт талаб этишини эслатди. У Европа иттифоқи аъзолари, блокка қўшилишга интилаётган давлатлар ва унинг таркибидан чиққан Буюк Британияни бирлаштириб, уларни умумий қадриятлар ва манфаатлар атрофида жамлаган янги умумевропа форматини яратишни таклиф қилди. 

Top