10:23 / 06.10.2022
28251

ОАВ: Россия Украина учун оғир қуролларнинг асосий «етказиб берувчи»сига айланди

Россия армияси Украина учун энг йирик оғир қурол «етказиб берувчи»га айланди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетаси Украина армияси маълумотлари ва Oryx таҳлилчилари очиқ манбаларидан олинган маълумотларга таяниб хабар берди. 

Фото: RUSSIAN MOD

Oryx маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари Россиянинг 460 та асосий жанговар танкини, 92 та ўзиюрар гаубицасини, 448 та пиёда аскарлари машинасини, 195 та зирҳли жанговар техникасини ва 44 та ялпи ўт очиш реактив тизимини қўлга киритган

Украина томонидан мусодара қилинган Россия ускуналарининг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, деб таъкидлайди WSJ.

Нашрнинг қайд этишича, Россия Федерациясининг Харкив областида чекиниши вақтида Украина армиясига катта миқдордаги техника ўтган, бу вақтда рус қўшинлари оғир қурол ва ўқ-дорилар омборларини ташлаб кетган. 

Шу билан бирга, таҳлилчиларга кўра, Россия февраль ойидан буён Украинанинг 109 та танки, 15 та ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва 63 та пиёда жанговар машинасини қўлга киритган.

Бундан олдин Буюк Британия ва Шимолий Ирландияда Украина Қуролли кучларининг бўлажак кичик қўмондонларини тайёрлаш бошланганди

Курс етакчилик, психологик, услубий, жанговар, техник ва тактик тайёргарлик, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича дарсларни ўз ичига олади, дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби баёнотида. 

Маҳкаманинг аниқлик киритишича, ушбу курс «Украина сержантлар тайёрлаш дастури асосида Украина Қуролли кучларининг жанговар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган». 

Қайд этилишича, ундан ўтганлар Украина қуролли кучларининг турли бўлинмаларида ҳарбий қисмлар отряд командирлари лавозимларига тайинланадилар.

Top