Ўзбекистон ва Эрон ўртасида виза жараёнини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди
13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди.
Битим Эрон президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга (Самарқанд шаҳри) буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланган.
Ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув ўз аксини топган.
Мазкур ҳукуматлараро битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.
Мавзуга оид
20:12
Эрон олий раҳнамоси «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилганидан кейин хавфсиз жойга кўчирилди
09:19
Нетаняҳу БМТда Эронга Исроилнинг «қўли узунлиги» билан таҳдид қилди
12:10 / 26.09.2024
Трамп Эрон томонидан ўлдириш таҳдидлари ҳақида огоҳлантирилди
21:24 / 25.09.2024