10:32 / 20.10.2022
3136

Ҳукумат мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилди

“Ўзбекистонда мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

Бунда харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.

Харажатлар аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади.

Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.

2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аккредитациясидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Top