Ўзбекистон | 10:13 / 21.06.2023
4431
1 дақиқада ўқилади

Умумтаълим мактабларида ҳам Президент мактаблари тажрибаси асосида баҳолаш тизими жорий этилади

Баҳолаш тизими янги ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тарзда танлаб олинган умумтаълим мактабларида жорий этилади.

Фото: edu.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Мезонларга асосланган баҳолаш тизими” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Унда 60 дан ортиқ умумтаълим мактабидан 100 нафардан ортиқ раҳбар кадрлар иштирок этди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга сумматив-форматив баҳолаш тизими ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда интерактив машғулотлар ташкил этилди.

Ушбу баҳолаш тизими Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда тажриба-синовдан ўтказилган бўлиб, янги ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тарзда танлаб олинган умумтаълим мактабларида жорий этиш кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид