Агентлик хабарига кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
  • сектор раҳбарлари шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
  • туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари соҳавий хизмат фаолияти самарадорлиги баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
  • туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раислари секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
  • Шунингдек, секторлар раҳбарлари билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари ҳам ҳисобга олинади.