17:40 / 31.10.2022
6243

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур йирик стратегик объектни қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC (Project Management Contractor) пудратчи ёллашга тендер савдоларини эълон қилади

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Марказий Осиёда илк бор бунёд этилаётган баландлиги 195 метр бўлган темир-бетон экранли Пскем ГЭС тўғони қурилишида илғор жаҳон тажрибасини қўллашга киришилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур йирик стратегик объектни қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC (Project Management Contractor) пудратчи ёллашга тендер савдоларини эълон қилади.

МДҲ давлатларида янгилик ҳисобланган РМС пудратчидан фойдаланиш тажрибаси илғор Ғарб давлатларида қарийб 30 йилдан буён қўлланиб келинмоқда.

РМС пудратчи тўғон қурилиши контракти устидан техник-технологик, молиявий, экологик жиҳатидан назорат ўрнатиб, гидротехник иншоотларнинг ва конструкциялар хавфсизлиги ва ишончлилигини, қурилишининг юқори сифатини кафолатлайди.

Тендер савдоларида иштирок этиш истагида бўлганлар 2022 йилнинг 2 декабрига қадар https://xt-xarid.uz/procedure/580827/core электрон манзилига жойлаштирилган ҳужжатлар билан танишиш ва ўз таклифларини киритиш имкониятига эгалар.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати Ⓣ

Top