Ўзбекистон | 12:13 / 10.11.2022
10995
6 дақиқада ўқилади

«Ijro.gov.uz» – давлат ташкилотлари ишини енгиллаштирувчи самарали ва шаффоф тизим

Фото: Ijro.gov.uz

2021 йилдан «Ijro.gov.uz» платформаси орқали қонунлар ва президент ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг cамарали тизими жорий қилинган. Айни вақтда ушбу тизим давлат хизматчилари учун уларнинг ишини енгиллаштириб, уларга янги хизматларни таклиф қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 майдан бошлаб «Ijro.gov.uz» платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминланиши қулай усулда назорат қилиниши йўлга қўйилди.

Тизим қулайлиги шундаки, ушбу платформа орқали қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқаётган топшириқларнинг аниқ ижрочиси, яъни эгаси, шунингдек уларни бажариш муддатлари ҳам аниқ қилиб кўрсатилиб ҳар бир топшириқ алоҳида назоратга олинади. Бу эса ўз навбатида масъулларга қонунчиликда ва президент ҳужжатларида белгиланган топшириқ ва вазифаларни бажарилиши устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради.

Тизимдан фойдаланиш натижасида – топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилинади, аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланади, ижро интизоми мустаҳкамланиб, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулияти ошиб боради.

Эътиборга олиш лозим бўлган яна бир муҳим ҳолат ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш, замонавий технологиялардан фойдаланиб самарадорликни оширишади.

«Ijro.gov.uz» тизимига давлат хизматчилари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари учун тақдим қилаётган хизматлар бу билан чекланиб қолмайди. Тизимга фойдаланувчиларни учун бир қанча қўшимча хизматлар қўшиб берилади. Буларнинг энг асосийси  идоравий ҳамда идоралараро ҳужжатлар алмашинувига ёрдам берувчи edo.ijro.uz электрон ҳужжат айланиш тизими.

Ушбу платформа давлат ташкилотлари учун таклиф этилаётган профессионал хизмат – ташкилотнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган тизимдан кўра самарали ва бир қанча афзалликларга эга. Хусусан:

-        Ҳар бир вазирлик ва идоралар ўзлари учун алоҳида тизим ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун миллиардлаб бюджет маблағларини сарфламайди;

-        Ҳар бир ҳужжат электрон рақамли имзо калитлари орқали тасдиқланади;

-      Ички ҳужжатлар (ички буйруқлар, назорат режалари ва бошқа ҳужжатлар) ижро ҳолатини мониторинг қилиб бориш;

-        Тизимдан исталган жойдан туриб фойдалана олиш;

-        Барча давлат органлари ўртасида электрон ҳужжат алмашиниш;

-        тизимнинг мунтазам ишлаб туриши, киберхавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида ходимлар олиш ёки алоҳида бўлинма ташкил қилиш шарт эмас;

-        сервердан (булутдан) катта хотира майдони сотиб олиш шарт бўлмайди;

-        IT соҳасидаги профессионаллар хизматидан фойдаланади.

Тизим базасида электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган 20 миллиондан ортиқ юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар мавжуд. Бу рақамлар ортидан тежалган жуда катта ва миллионлаб қоғозларни тасаввур қилиш мумкин. Яъни давлат ҳокимияти вакиллари ҳужжатни имзолаши учун сафардан ёки бошқа тадбирдан офисга келиб ўтирмайди. Тизимга исталган жойдан ёки мобил телефонларидан кириб, электрон рақамли имзо орқали тасдиқлайди. Натижада бошлиқни имзосига ходимлар ҳам бошқа ишлар ҳам қараб қолмайди. Бу вақтнинг тежалиши ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, бугунги куннинг долзарб муаммоси – киберхавфсизлик масаласи тизимда муҳим ўрин тутади. Электрон рақамли имзо орқали имзолаган ҳолатларда ҳам ҳужжатларни Photoshop орқали ўзгартирилган ва фирибгарликларга сабаб бўлган бир неча ҳолатларга гувоҳ бўлдик.

«Ijro.gov.uz» платформасида эса QR код орқали тўлиқ ва асл ҳужжат билан танишиб чиқиш мумкин. Бу ҳужжатларнинг йўқолиши ва сохталаштирилишининг олдини олади.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда «Ijro.gov.uz» платформасидан 100 мингдан ортиқ ходимлар фойдаланиб келмоқда. Буларнинг орасида тизимдан тўлиқ ва самарали фойдаланаётган Молия, АКТ, Адлия, Иқтисодиёт ва Спорт вазирликлари ҳамда Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларини келтиришимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда фуқаролар учун кўплаб давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратилган. Лекин бу тизимларнинг ҳар бир майда деталлари ишлаб туриши учун кўплаб давлат хизматчилари алоҳида платформа орқали кириб уни назорат қилиши, жавоб бериб туриши керак бўлади. «Ijro.gov.uz» платформаси эса фуқароларга хизмат қилаётган давлат хизматчиларига қулайлик яратади ва фуқароларнинг мурожаатлари тезкор ечим топишига сабаб бўлади.

Батафсил маълумот: edo.ijro.uz

Телефон: 71 200 46 46 

Реклама