АҚШ Россияга зарба бермаслик учун Украинага етказилаётган HIMARS имкониятларини қисқартирди
Бу билан Қўшма Штатлар Украина – Россия урушида бевосита иштирок этиш эҳтимолини пасайтиришга уринмоқда.
АҚШ Украина можаросида бевосита иштирок этиш эҳтимолини камайтириш ва Россияга ракета ҳужумини имконсиз қилиш учун Украинага етказилган HIMARS ракета тизимларининг дастурий таъминотини яширинча ўзгартирган.
«Юқори мансабдор шахс сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинага берилган HIMARS тизимларини Россияга узоқ масофали ракеталарни учиришда қўлламаслик учун яширинча ўзгартирган», — дейилади The Wall Street Journal (WSJ) хабарида.
Маълумотларга кўра, ракета тизимлари узоқ масофали ракеталарни, шу жумладан, Россия ҳудудларига етиб боришга қодир ATACMS ракеталарини учириш имкониятидан маҳрум қилинган.
Бу ўзгариш Украинага ҳатто бошқа манбалар орқали олинган узоқ масофали ракеталардан HIMARS тизимларида фойдаланиш имконини бермайди.