12:58 / 12.12.2022
3169

Шерободда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунида фермерга Cobalt совға қилинди

Фото: Шеробод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги 438-сонли Қонунига мувофиқ юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Шунга мувофиқ, Шеробод туманида ҳам мазкур сана кўтаринки руҳда нишонланди. Дастлаб туман ҳокими З.Давлатов туман ҳокимлиги мажлислар залида бир гуруҳ намунали фермер ва томорқа ер эгаларига “Илғор фермер” ҳамда “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари ва байрам совғаларини топширди.

Шундан сўнг тантанали тадбир тумандаги “Тошкент” тантаналар саройида давом этди. Туман ҳокимлиги ҳамда Сурхондарё Агрохизмат МЧЖ томонидан ёзилган камтарона дастурхон атрофида тумандаги барча фидойи қишлоқ хўжалиги ходимлари, кластер эгалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жам бўлиб, байрамни аъло кайфиятда нишонлашди.

Тадбирда туман ҳокими З.Давлатов ҳам иштирок этиб, барчани байрам билан қутлади.

Қувонарлиси байрам муносабати билан Пахта-2022 мавсумида жонбозлик кўрсатиб, мавсумни беталофат ўтказиш ва белгиланган режани бажаришда фаоллик кўрсатган тумандаги "Отабек олтин пахтаси" ф/х бошлиғи Э.Ҳасанов Сурхондарё Агрохизмат МЧЖ томонидан “Cobalt” автомашинаси билан мукофотланди.

Top