19:50 / 27.12.2022
11762

Украина Алишер Усмонов компаниясига тегишли 55 миллион долларлик темир рудасини мусодара қилди

Фото: ТАСС

Украина хавфсизлик хизмати россиялик олигархнинг компаниясига тегишли 2 миллиард гривинлик (55 миллион доллар) маҳсулотни мусодара қилганини хабар қилди.

Гап Украина портларида жойлашган Россия омборларидан мусодара қилинган темир рудаси ҳақида кетмоқда: «Топилган темир рудаси Кремлга яқин олигархлардан бири Алишер Усмонов компаниясига тегишли», дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, темир рудасини Россияга олиб кетиш ва ҳарбий ишлаб чиқариш комплексига топшириш мақсад қилинган.

Top