Украинада урушнинг 803-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия мудофаа вазирлиги Ғарбнинг «провокацион баёнотлари ва таҳдидлари»га жавобан тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказилишини маълум қилди.
- РФ ТИВга Буюк Британия элчиси чақирилди — Дэвид Кэмероннинг Украина Россияга британ қуроллари билан ҳужум қилишга ҳақли экани тўғрисидаги сўзлари учун.
- Белгород областида дронлар автобус ва автомобилларга ҳужум қилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланди.
- Россияда нефт ва газ соҳаси армия ва қурол ишлаб чиқариш заводлари билан рақобат туфайли ишчи кучи тақчиллигига учрамоқда.
- Демократларнинг Вакиллар палатасидаги етакчиси Украина мағлуб бўлган тақдирда, АҚШ урушга аралашишга мажбур бўлиши ҳақида гапирди.
- РФ қўшини Суми областига авиазарба йўллаб, дронлар билан ҳужум қилди. Энергетика инфратузилмаси шикастланган, регионнинг бир қисми электрсиз қолган.
Украина қуролли кучларининг Херсон областидаги артиллериячилари
Херсон областида Украина қуролли кучларининг бошқа бўлинмалари қаторида 37-денгиз пиёдалари алоҳида бригадаси ҳам ҳарбий хизматни ўтамоқда. Бригада 2023 йил бошида, Украина янги қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганида шакллантирилган.

Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images



























