11:46 / 31.12.2022
12755

ISW: Россия юқори аниқликдаги ракеталар ўрнига дронлардан тобора кўпроқ фойдаланяпти

Россия Украинадаги нишонларга ҳужум қилиш учун жанговар дронлардан фаолроқ фойдаланишни бошлади, бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) кунлик хулосасида айтилган. 

Фото: Picture Alliance

Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги икки кун ичида Россия Қуролли кучлари 39 та, 18-19 декабрга ўтар кечаси 30 та Shahed-131 ва Shahed-136, 14 декабрда эса 13 та дрондан фойдаланган.

ISW'нинг 10 декабрдаги баҳосига кўра, Россия Қуролли кучлари томонидан учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳужумлар сонининг кўпайиши Россияда Эронда ишлаб чиқарилган дронлар уч ҳафталик (17 ноябрдан 7 декабргача) вақтдан кейин кўпроқ тўпланиб қолганлигини кўрсатиши мумкин. 

Россия Эрондан дронларнинг янги партиясини олган ёки олишни режалаштираётган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмаслиги айтилади.

Айни пайтда, Россиянинг Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужум қилиш учун дронлардан фаол фойдаланиши ҳам Россияда аниқ бошқариладиган ракеталар захираси тугаганидан далолат бериши мумкин, дейилади институт баёнотида.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top