Ўзбекистон | 09:55 / 02.01.2023
6021
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарани якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштиришни кўриб чиқди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Конуспаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди. Ҳозирги босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари олий даражадаги келишувларга мувофиқ изчил мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.

Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг самарали фаолияти ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун чегара демаркациясини якунлаш муҳимлиги қайд этилди.

Мавзуга оид