Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда туғилган 6 нафар эгизакларнинг барчаси вафот этди
Фото: oyina.uz
Кеча, 11 январь куни Тожикистонда бирданига 6 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.
“Asia-Plus” манбасига кўра, бугун эгизакларнинг барчаси вафот этди.
Хўжанд туғуруқхонаси бош шифокори Нури Дадабоева янги туғилган чақалоқларнинг барчаси вафот этганини тасдиқлаган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ўлимнинг асосий сабаби эрта туғуруқ ва кам вазн бўлган. Чақалоқларнинг вазни 600-700 граммни ташкил этган.
Маълумот учун, эгизакларнинг 4 нафари қиз ва 2 нафари ўғил эди. Дастлабки маълумотга кўра, туғилган вақтда уларнинг соғлиғи нормал ҳолатда бўлган.
Мавзуга оид
16:16 / 11.11.2025
Қашқадарёда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025