Ўзбекистон | 14:07 / 13.01.2023
3449
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда курьерлик хизматлари бошқа хизматларга нисбатан кўпроқ қимматлашди

2022 йилда Ўзбекистонда курьерлик хизматлари нархи 43,3 фоизга қимматлашди.

Фото: Dreamstime

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ксеро-нусха кўчириш 31,4 фоизга кўтарилган.

Бундан ташқари, эркаклар учун сартарошлик (+29,5 фоиз), бир йўналишдаги такси (+25,5 фоиз) ва уй-жой ижараси (+24,6 фоиз) хизматлари кўрсатиш ҳам етакчи тўртлик рўйхатидан жой олди.

2022 йилнинг декабрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошганди. 

2022 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 12,3 фоизга етди. 

2022 йилнинг декабрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,7 фоизга ошди.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,8 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 1,1 фоизга ошди.

Мавзуга оид