11:15 / 17.01.2023
12632

Украина Днипрога ҳужумда иштирок этган россиялик ҳарбийлар кимлигини маълум қилди

Украина хавфсизлик хизмати ("СБУ") 14 январь куни Днипрога амалга оширилган ва 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужумига алоқадор россиялик ҳарбийлар шахсини аниқлаганини маълум қилди. 

Фото: UNIAN

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, унда бир неча ўнлаб россияликлар, жумладан 52-оғир бомбардимончи авиация полки (33310-ҳарбий қисм), полковник Тимошин Олег Евгеньевич, 52-оғир бомбардимончи авиация полки авиация отряди командири майор Иваненко Алексей Сергеевич, авиация гуруҳи авиация эскадрильясининг штаби бошлиғи Дмитрий Голенков, 52-оғир бомбардимончи авиация полкининг штурмани Григорьев Денис Анатольевич, 52-оғир бомбардимончи авиация полкининг штурмани Назиров Динар ва 52-оғир бомбардимончи авиация полки авиация бўйича муҳандиси Поцелуев Евгений иштирок этган.

«Россияликларнинг ҳар бир ҳарбий жиноятининг ўзига хос ижрочиси бор. Хавфсизлик хизмати ҳар кимнинг маълумотларини ўз номи билан аниқлаб, эълон қилади - бирорта қотил жазодан қутулиб қолмаслиги учун. "Бошлаш" тугмачасини босганларнинг ҳар бири, бундай жиноятга алоқадор бўлганларнинг ҳар бири кейин ҳар бир дақиқада жавоб беради. Бу албатта содир бўлади. Махсус хизмат халқаро судлар учун жуда кўп далиллар тўплаган ва уларни урушнинг ҳар куни билан кенгайтириб, тўлдирмоқда», — дея маълум қилди идора бошлиғи Василий Малюк Telegram'да.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top