Украинада урушнинг 854-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- НАТО элчилари Марк Рюттени НАТОнинг янги бош котиби сифатида тасдиқлашди.
- Евроиттифоқ Беларусга нисбатан янги санкцияларни келишиб олди. Бу чекловлар Россияга қарши чекловлардаги «энг катта лазейка»ни ёпиши кўзда тутилган.
- Зеленский инглиз тилининг Украинадаги мақоми тўғрисидаги фармонини имзолади. Энди бу тилни боғчадан бошлаб ўқитиш мажбурий бўлади.
- Евроиттифоқ суди миллиардер Дмитрий Пумпянскийга қўйилган санкцияларни бекор қилди.
- Украинанинг Евроиттифоққа кириши масаласида расмий музокаралар бошланди.
- Россия ТИВ рус нашрлари Европада тақиқланишига жавобан ғарбнинг 81 та нашрига чеклов ўрнатди.
- Белгород областида Украина қуролли кучлари ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакили бўлган аёл ҳалок бўлди. Яна бир неча киши жароҳатланган.
- Трампнинг маслаҳатчилари Украинада урушни тўхтатиш режасини тақдим этишди. Улар агар Москва билан музокаралардан бош тортгудек бўлса, Киевни АҚШнинг ҳарбий ёрдамидан маҳрум этишни таклиф қилишган.
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви
Россия ва Украина 25 июн куни «90 га 90» схемаси бўйича асирлар алмашувини амалга оширди. Украина Россия томонига қайтарганлар орасида Украина православ черкови Тулчинская епархияси митрополити, Украинада Россия тажовузини оқлагани учун қамалган Ионафан (Анатолий Елецких) ғам бор. Алмашув куни черков Кирилл Ионафанни Москвада қабул қилгани ва уни I даражали Сергий Радонежский ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар берди.







































