Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 январ куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Чавушўғли Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон раҳбари олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Учрашувда қайд қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, ўтган йилда 370 та янги қўшма корхона ташкил этилган. Икки мамлакат ўртасидаги авиаташувлар сони ҳам кўпайган.
Суҳбат чоғида Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида, шу жумладан саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўптомонлама тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024