Иқтисодиёт | 10:02 / 31.01.2023
20222
1 дақиқада ўқилади

16 минг дона зарарланган импорт маҳсулот экспортёр давлатларга қайтариб юборилди

Ўтган йилда 1 273 тонна ва 16 406 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, биологик ҳимояни ривожлантириш мақсадида 10 млрд 625 дона энтомофаг, яъни фойдали йиртқич ҳашарот кўпайтирилиб, 3 миллион гектарга яқин экин майдонига тарқатилди.

Зарарли карантин организмлар аниқланган 19 та давлатга 595 та нотификация юборилган.

Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида халқаро бозорларга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар сони 481 тага етказилган.

Мавзуга оид