23:38 / 10.02.2023
14820

Эрон Исфаҳондаги ҳарбий объектга ҳужум ташкилотчилари қўлга олинганини эълон қилди 

Ҳукуматга кўра, Исроил томонидан ёлланган бир гуруҳ жангарилар диверсияни уюштирган. 

Фото: Reuters

Эрон ҳукумати январ ойида Исфаҳон шаҳридаги ҳарбий объектга дрон томонидан уюштирилган ҳужумга алоқадор бўлган бир гуруҳ шахсларни ҳибсга олди, деб хабар берди Al Arabiya. 

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон Ахборот вазирлиги баёнотига кўра, расмийлар ҳужумда Исроил билан алоқадор ёлланма жангарилар иштирок этганини аниқлашга муваффақ бўлган. Теҳрон бунга нисбатан жавоб чораларини кўришга ваъда бермоқда. 

Аввалроқ Эрон Мудофаа вазирлиги 28 январ куни кечқурун Исфаҳондаги ҳарбий саноат объектида кичик дронларнинг ҳужуми натижасида портлаш содир бўлганини маълум қилганди. 

Кейинроқ Исроилнинг Jerusalem Post газетаси Ғарб разведка ҳамжамияти зарбалар миқёси каттароқ бўлди деб ҳисоблаётганини ёзди. Исроил расмийлари ҳодисага изоҳ бермади. 

Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Исроилни ҳужумга алоқадорликда айблаган эди. 

Top