12:10 / 21.02.2023
21057

ХОҚ: Россия спортчиларининг ўйинларда иштирок этиши тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган

Халқаро олимпия қўмитаси спорт ташкилотларининг автономияси ҳурмат қилиниши кераклигини айтди ҳамда Европарламентнинг Россия ва Беларус спортчилари ҳақидаги резолюциясига танқидий муносабатда билдирди.

Фото: Reuters

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) спорт ташкилотларининг автономияси ҳурмат қилиниши кераклигини маълум қилди ва яқинда Европарламент (ЕП)нинг Россия ва Беларус спортчиларига оид резолюциясини танқид остига олди. 

ХОҚ вакилининг 20 февраль, душанба кунги баёнотида таъкидлаганидек, ЕП «Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар томонидан қайта-қайта маъқулланган Олимпия ўйинлари ва Олимпия Хартиясининг бирлаштирувчи тинчликпарварлик миссиясига аниқ зид позицияда бўлиб турибди».

ХОҚ 2024 йил 26 июлда Парижда бўлиб ўтадиган Ўйинлар бошланишидан олдин якуний қарор қабул қилиниши кераклигини таъкидлади ва БМТ вакиллари қўмитага спортчиларни миллатига кўра камситилмаслигини таъминлашни топширганини қўшимча қилиб ўтди.

Европарламент 16 февралдаги резолюцияда Халқаро олимпия қўмитасининг Россия ва Беларус спортчиларига 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида нейтрал байроқ остида иштирок этишига рухсат бериш ҳақидаги яқинда қабул қилинган қарорини қоралашини таъкидлади. Билдирилишича, бу «мамлакатларнинг кўп томонлама изоляциясига қарши ҳисобланади ва иккала режим томонидан тарғибот мақсадларида фойдаланилади».

Top