10:51 / 03.03.2023
15786

Сирдарёда қарийб 4 млрд сўм бюджет пули ўзлаштирилган банк масъули қамоққа олинди

“Халқ банки”нинг Ховос филиалида бюджет пуллари талон-торож қилингани аниқланди.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан АТ “Халқ банки”нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Маълум қилинишича, 2020-2023 йиллар давомида сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд 828 млн 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Top