11:49 / 16.03.2023
19113

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов «Минор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

У 2023 йил январ ойи бошида Тошкент шаҳар бош имом-хатиблиги билан бирга «Минор» масжиди имом-хатиблигидан ҳам кетганди.

Фото: Kun.uz

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий номи билан танилган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов 15 март куни Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди имом-хатиби этиб тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов олдин ҳам «Минор» масжидига имом-хатиблик қилган. 2021 йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланган домлага «Минор» масжиди имом-хатиблиги ҳам юклатилган эди

2023 йилнинг январ ойи бошида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилганди. Унинг ўрнига «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.

Top