11:11 / 22.10.2021
40281

Тошкентдаги «Минор» ва «Бодомзор» масжидларига янги имом-хатиб тайинланди

Тошкент шаҳридаги «Минор» ва «Мирза Юсуф» («Бодомзор») масжидларига янги имом-хатиб тайинланди.

«Минор» масжиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, 21 октябрь куни ўтказилган пойтахт имом-хатиблари йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.

2019 йилдан шу кунга қадар «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Фозилжон домла Убайдуллаев

Маълумот учун, «Мирза Юсуф» масжидига 2016 йилдан буён Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов имомлик қилиб келганди. 

19 октябрь куни Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангач, унинг ўрнини Раҳматуллоҳ Сайфуддинов эгаллади.

Нуриддин Холиқназаров ва Раҳматуллоҳ Сайфуддинов
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Top