14:56 / 18.03.2023
6654
Реклама

Payme фойдаланувчилари техномарт билан биргаликда Payme Mahalla’нинг иккинчи миссиясини муваффақиятли якунлашди

Фото: Payme

Эндиликда Наманган вилоятидаги 4 минг нафарга яқин мактаб ўқувчилари Payme фойдаланувчиларининг донатлари шарофати билан замонавий шахсий компьютер (ШК)лар билан таълим олишлари мумкин.

2022 йилнинг декабрида Payme компанияси турли ижтимоий миссиялар ишга тушириладиган Payme Mahalla платформасини йўлга қўйди. Фойдаланувчилар ўтказма ва тўловлар орқали тўпланган баллар эвазига жамиятда турмуш фаровонлигини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Муҳим ижтимоий вазифалар учун фойдаланувчиларни бирлаштириш лойиҳани мақсади бўлди.

Фото: Payme

Лойиҳа доирасида аллақачон иккита муҳим миссия муваффақиятли якунланди. Биринчиси – Қорақалпоғистон мактабларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш. Фойдаланувчилар буни икки кун ичида уддалашди.

Иккинчи миссия эса Наманган вилоятининг олис ҳудудларидаги мактабларни замонавий техника билан жиҳозлаш эди. Бу лойиҳа жорий йил 24 феврал куни ишга туширилди.

Фото: Payme

Иккинчи миссия натижалари

Иккинчи миссияни амалга оширишга маиший техника ва электроника дўконларининг энг йирик тизимларидан бўлмиш Техномарт, шунингдек, Payme Mahalla платформасидаги биринчи лойиҳани амалга оширишда ҳам иштирок этган ONA жамоат фонди кўмаклашди.

Янги миссия ишга тушгани тўғрисидаги эълон қилингач уч кун ичида Наманган вилоятидаги мактаблар учун зарур 500 млн балл тўплашга муваффақ бўлинди. Лойиҳада тахминан 6 минг нафарга яқин фойдаланувчи иштирок этди, улар 12 мингта бадални ўтказдилар. Яъни ҳар бир иштирокчи ўртача икки марта баллари билан бўлишишди.

Якунда, керакли сонда баллар тўпланганидан сўнг, компьютерлар харид қилиниб, Наманган вилоятига жўнатилди. Payme ва техномарт фойдаланувчиларининг фаоллиги туфайли Наманганлик мактаб ўқувчилари сифатли таълим олиш учун яна бир имкониятга эга бўлдилар.

Фото: Payme

Миссия учун ҳудуднинг олис туманларидаги 4 та мактаб танлаб олинди, у ерда тахминан 1,5 минг нафар ўқувчига 17 йил илгари ишлаб чиқарилган 15 та амалда ишламайдиган компьютер ажратилган экан. Энди эса ушбу мактабларда ўқувчилар учун IT-тўгараклар очиш режалаштирилмоқда.

Компания амалга оширилган ишларда давом эттиришни режалаштирган. Кейинги навбатда ҳамкорларнинг кўмагида фойдаланувчилар билан биргаликда жамиятда турмуш сифатини яхшилашга қаратилган янги миссиялар ҳам эълон қилинади.

Фото: Payme

Payme Mahalla лойиҳасида биз муҳим ишларни ҳал этиш учун фойдаланувчиларимизни бирлаштирмоқчимиз. Payme Mahalla – Payme иловасидаги виртуал макон ҳисобланиб, унда ҳар бир фойдаланувчи ҳаётимизни бироз яхшилаш учун ўз ҳиссасини қўшиш мумкин.

Фото: Payme

Payme Mahalla – Payme иловаси ичидаги платформа, у ерда фойдаланувчилар ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшишлари мумкин. Бунинг учун фақат Payme People холислик дастурида тўпланган баллар билан бўлишиш кифоя.

ТехномартPayme ilovasini iOS va Android ga yuklab olish mumkin.

Иккинчи миссиянинг янгиликларини ва бошқа миссиялар пайдо бўлишини компаниянинг ижтимоий тармоқлари орқали кузатиб бориш мумкин.

Сайт: mahalla.payme.uz/uz

Instagram: @payme.uz

Facebook: fb.com/payme.uz

Telegram: t.me/payme_uz

ONA jamoatchilik fondining Instagram sahifasi: @ona_foundation

Texnomart

Facebook: fb.com/texnomart

Instagram: @texnomart

Telegram: t.me/texnomart

Сайт: texnomart.uz

Youtube: Texnomart

Реклама

Top