07:32 / 23.03.2023
23868

Тожикистонда яна иккита 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Тожикистонда яна икки марта 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

23 март куни Тошкент вақти билан соат 05:27 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,4 градус шимолий кенглик; 69,92 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 216 км жануби-шарқда.

Бундан ташқари, Тошкент вақти билан соат 06:53 да Тожикистонда яна бир зилзила содир бўлди

Зилзила координаталари: 39,29 градус шимолий кенглик; 70,04 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 230 км жануби-шарқда.

23 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида яна ер силкиниши кузатилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Тошкент вақти билан соат 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км; Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км; Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км; Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км; Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км; Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км; Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км; Сурхондарё вилоятида 4 балл, 335 км; Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км; Навоий вилоятида 4 балл, 398 км; Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

Тошкент вақти билан соат 01:36 да Тожикистонда 3,9 балли иккинчи зилзила (афтершок) содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 215 км жануби-шарқда.

21 март куни, Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда рўй берган 6,6 балли зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилган, Тошкент шаҳрида ер силкиниши кучи 5 баллни, Сурхондарё вилоятида 6 баллни ташкил этганди.

Top