16:14 / 27.03.2023
19031

Донбассда вайрон қилинаётган яна бир шаҳар ва топшириқ бажаришга кетаётган вертолётлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 396-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Тула яқинидаги Киреевскда украинлар дрони уриб туширилган, уч киши жабрланган.
  • Киев-Печерск лаврида Украина проваслав черковининг сўнгги ибодати бўлиб ўтди, унга бир неча минг киши келди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси «давлатнинг УПЧга қарши ҳаракатлари камситувчи характерга эга бўлиши мумкинлигидан хавотир» билдирилган ҳисоботи эълон қилинди.
  • РФ ҳукумати Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
  • Владимир Путиннинг Беларус ҳудудига тактик ядро қуроллари жойлаштириш тўғрисидаги қарори фонида Пентагон Россия уни қўллашининг аломатларини кўрмаётганини маълум қилди.

Кун кадри. Ёнган Вуҳледар

Март ойи бошида Россия армияси Донецкдан тахминан 60 километр масофада жойлашган Вуҳледар шаҳри атрофида оғир йўқотишларга учради. Украин ҳарбийларининг баҳоларига кўра, россияликларнинг 2023 йилнинг дастлабки ойларида Сватове-Креминна йўналишида, шунингдек, Авдийивка ва Вуҳледарга қилган ҳужумлари муваффақият келтирмаган. Британия ҳарбий разведкаси қайд этишича, сўнгги вақтларда Россия фақат Бахмутда, «Вагнер» ёлланма жангчилари ҳисобига тактик ютуқларга эришган. «Россия мудофаа вазирлиги Вагнернинг ютуқлари билан рақобатлашишни истаётгани туфайли ҳам Вуҳледарда муваффақият қозониш учун ўжарлик билан ҳужум қилаётган бўлиши мумкин», — дейилган ҳисоботда.

2022 йил бошида, кенг кўламли босқин бошланиши ва аҳоли эвакуациясидан олдин, Вуҳледарда 14 минг киши яшаган. 2023 йил февралига келиб, шаҳар раҳбари ўринбосари Максим Вербовскийнинг сўзларига кўра, бу ерда 500 га яқин киши қолган, уларнинг олти нафари  болалар. «Улар мунтазам портлашлар, ёнғинлар ва отишмалар шароитида яшаб келишмоқда», — дея қайд этади Вербовский.

Донецк области ҳарбий-фуқаролик маъмурияти / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут учун жанг

Донецк областининг Бахмут шаҳри Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ўчоғи бўлиб қолишда давом этмоқда, деди  Украина қуролли кучлари шарқий гуруҳи спикери Сергей Череватий 25 март куни. Қуйида украин ҳарбийларининг ушбу ҳудуддаги позициялари акс этган суратлар.

Украиналик ҳарбийлар Бахмутдаги фронт чизиғи яқинида кечки овқат қилмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий миномётдан россияликларнинг Бахмут атрофидаги позициясига зарба бермоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмут атрофида зирҳли транспортёрда олдинги чизиққа кетаётган украин ҳарбийлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмутнинг юқоридан кўриниши
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг Т-72 танки россияликларнинг Бахмут атрофидаги олдинги чизиқ позицияларини ўққа тутмоқда
Sergey Shestak / AFP / Scanpix / LETA

Украиналик вертолётчилар 

Ми-8 (чапда) ва Ми-24 (ўнгда) вертолётлари топшириқ учун учиб кетмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Ми-24 зарбдор вертолёти экипажи (унинг норасмий номи — «крокодил») парвозга тайёрланмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Ҳарбий топшириқ учун йўл олган Ми-24 вертолёти
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Фронт бўйидаги Авдийивка ҳаёти

Бахмутдан жанубда, Донецкдан эса тахминан 20 километр шимолда жойлашган Авдийивка шаҳри мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, «охирзамон ҳақидаги фильмлардаги ҳудудларга ўхшаб бормоқда», деди 26 март куни шаҳар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Виталий Барабаш. У яна бир бор аҳолини эвакуация бўлишга чақирган; маъмурият кўрсатмасига мувофиқ, барча коммунал хизматлар ходимлари шаҳарни тарк этган.

Россия қўшинларининг кенг кўламли босқинига қадар Авдийивкада 32,5 минг атрофида одам яшаган, ҳозирда бу ерда 1,9 минг киши қолган, улар орасида болалар ҳам бор. 22 март куни, Барабашнинг сўзларига кўра, шаҳарда бирорта ҳам бутун бино қолмаган.

Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, РФ қўмондонлиги фронт чизиғини барқарорлаштиришга интилмоқда ва катта эҳтимол билан асосий эътиборни Авдийивка ва Сватове-Креминна линиясига қаратган.

Авдийивкада инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган киши
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Авдийивкада ўққа тутилган уйнинг ичкаридан кўриниши
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Авдийивка аҳолиси вакили украиналик жангчилар билан гаплашмоқда
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
2020 йилда «Kailas-V» ижодий гуруҳидан бўлган харкивлик рассомлар Авдийивкада болалар акс этган бир қанча мураллар чизишганди. Улардан бири россияликлар зарбаси оқибатида шундай кўринишга келган.
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top