14:34 / 04.04.2023
19560

“UzTest” давлат корхонаси бош бухгалтери 2 ой учун ўзига 468 млн сўм маош ёзган бўлиши мумкин

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази бош бухгалтери ўзига январь ойида 157,6 млн сўм, февраль ойида 310,8 млн сўм миқдорида ойлик ёзган бўлиши мумкин. Марказ матбуот хизмати ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

Фото: UzTest

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (“UzTest”) давлат муассасасида бош бухгалтер лавозимида фаолият юритувчи Акмал Бакиловнинг ойлик даромадлари бўйича маълумот тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат

Унда, бош бухгалтери январь ойида 157 590 680 сўм, февраль ойида 310 808 200 сўм миқдорида маош олгани кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан “UzTest” расмий муносабат билдирди.

“Ҳозирги вақтда ушбу хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, хабарнинг нохолис ёки ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади”,дейилади ташкилот хабарида.

Top