Ўзбекистонда барча бухгалтерлар учун ягона тизим ишга туширилиб, ундан фойдаланганлар фаолияти текширилмайди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерлар учун ягона ахборот тизими ишга туширилади.
Унга кўра бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар билан алмашиш имконини берувчи, бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими жорий қилинади, солиқ ҳисоботини топшириш тизимига интеграция қилиниб, ҳисоботларни тақдим этиш автоматлаштирилади.
Дастурий маҳсулотнинг яратилишидан мақсад тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратишдир.
Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимида солиқларни ҳисоблаб чиқариш содда, осон бўлганлиги сабабли аксарият субъектларда ҳисобчи (бухгалтер) мавжуд эмас ёки мутахассислиги бўлмаган шахслар бухгалтер вазифасини бажариб келмоқда.
Мисол учун, биргина ҚҚСни тўлаш тизимига ўтаётган фермер хўжаликларнинг 62 фоизида бош ҳисобчиларнинг мавжуд эмаслиги сабабли, уларда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҚҚСни тўғри ҳисоблашда қийинчиликлар юзага келмоқда.
Дастурий маҳсулотнинг амалиётга жорий қилиниши ҳар қандай фойдаланувчи учун қулай шароитни яратиш билан бир қаторда солиқларни ҳисобланишида кўмаклашувчи ва ҳисобчиларнинг билим савиясини оширишга имкон яратувчи восита бўлиб қолади.
Натижада:
солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилишида қулай шароит яратилади;
тадбиркорлик субъектларида бухгалтерия ҳисобини юритиш учун моддий ва меҳнатга оид харажатлар тежалади;
«онлайн» режимида масофавий мулоқот усуллари ўрнатилади;
давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳужжатларидан масофавий тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;
солиқ текширувларини ўтказиш ва солиқ тизимида коррупцион омиллар қисқартирилади.
Мавзуга оид
14:34 / 04.04.2023
“UzTest” давлат корхонаси бош бухгалтери 2 ой учун ўзига 468 млн сўм маош ёзган бўлиши мумкин
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021