08:53 / 11.04.2023
11317
Реклама

Roodell компанияси Ўзбекистон бўйлаб дилерлик марказларини кенгайтириши ва кейинги режаларини эълон қилди

Фото: Roodell

Kia ва Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Roodell компанияси дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашиб, шунингдек, Ўзбекистон бозорида нечта дилерлик марказлари фаол ишлаётгани ва яқин келажакда нечта расмий ДМлари пайдо бўлишини эълон қилди.

Roodell Ўзбекистон автомобиль бозорида 2014 йилдан бери фаолият юритиб келади, ўз фаолиятини Lada брендининг Ўзбекистондаги импортёр-дистрибьютори сифатида бошлаган, кейинчалик портфолиосига Renault ва Kia каби жаҳон брендлари қўшилган. Roodell нафақат юқори сифатли автомобилларни тақдим этади, балки ўз мижозларига хизмат кўрсатишни яхшилаш учун илғор технологиялардан ҳам фойдаланади. Компания, мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилашга, автомобилни буюртма қилиш, йиғиш ва кейинчалик харидорларга топшириш босқичларини кузатиб боришга кўмаклашувчи юқори технологик дастгоҳларни ўз дилерлик марказларида муваффақиятли жорий этиб келмоқда.

2021 йил март ойидан бошлаб компания фақатгина импорт қилувчи сифатида фаолият юритиб қолмай, балки, АДМ-Жиззах заводида KIA, Lada ва Renault автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Ҳозирги кунда Kia автомобилсозлик саноати етакчиларидан биридир, Chery эса ўзини ишончли ва юқори технологик ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсата олди. Ушбу маркадаги автомобиллар, албатта, қулайлик ва стил тимсолидир, бундан ташқари, улар инновация, самарадорлик ва барқарорликни ўзларида мужассамлаштирадилар.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати оширилиши ҳисобига Ўзбекистон бозорига етказиб берилаётган автомобиллар сони салмоқли даражада ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ҳар бир дилерлик марказида мижозларга мос машинани танлашда кўмаклашувчи, шунингдек, хариднинг барча босқичларида ахборий қўллаб-қувватловни таъминловчи профессионал маслаҳатчилар мавжуд. Roodell мижозлари дилерлик марказларида сифатли ва тезкор хизматларга, шу жумладан ҳар қандай мураккабликдаги таъмирлаш бўйича, эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, компания Kia ва Chery маркали автомобиллар учун турли хил эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларни ҳам таклиф этади.

Бугунги кунда Kia'нинг расмий автосалонлари, Деновда, Андижонда ва иккитаси Тошкентда мавжуд. 2023 йил охиригача яна 6 та дилерлик маркази очилиши режалаштирилган бўлиб, 2024 йил охирига келиб эса Ўзбекистон бўйлаб расмий дилерлар сони яна 4 тага кўпаяди. Шуни таъкидлаш жоизки, Kia автомобиллари учун 5 йилга ёки 150 000 кмга кафолат мавжуд.

Kia'нинг расмий дилерлик марказига мурожаат қилиб, сиз мавжуд бўлган ҳар қандай моделни кредит асосида ва тўғридан-тўғри жойида харид қилишингиз мумкин.

Chery брендининг – Тошкентда 2 та, Андижон, Денов, Самарқанд, Наманган ва Фарғонада автосалонлари очилган. Chery автомобиллари кафолатга эгалар - Tiggo 8 PRO max учун 7 йил ёки 200 000 кмга, қолган моделлар учун эса 5 йил ёки 150 000 кмга.

Roodell компаниясининг дилерлик марказлари – сифатли автомобиль излаётганлар ва юқори малакали хизматни қадрлайдиганлар учун ишончли ҳамкорлардир.

ADM-Jizzakh заводи ҳақида батафсил : roodell.uz/adm-jizzakh/

Kia ҳақида батафсил Telegramʼда : @kiauzbekistanbot

Chery ҳақида батафсил Telegramʼда: @cheryuzbekistanbot

Реклама

Top