17:17 / 06.06.2023
7028

Roodell компанияси Kia Go шиори остида спорт мусобақаси ўтказди

Фото: Roodell

3 июнь куни Kia автомобилларининг расмий дистрибьютори бўлган Roodell компанияси Kia Seltos соҳибларини, Kia Go шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!

Жозибали Royal Gardens (Бўстонлиқ тумани) мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтган таaссуротларга тўла дастур, ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмаган турли спорт мусобақаларига бой эди.

Kia Go тадбирининг асосий беллашуви, бу GPS орқали ориентирланиш мусобақаси эди. Мусобақа иштирокчилари махсус нуқталарни топиш учун GPS навигацияси орқали фойдаланилган кўрсатмалар ва координаталарни олдилар. Энг қисқа муддат ичида барча координата нуқталарини тўплаган жамоа ғолибликка эришди.

Тадбирнинг унутилмас лаҳзаларидан бири бу қизиқарли квестда иштирок этиш бўлиб, унда иштирокчилар имолар ва паролларни қўлга киритиш учун турли масалаларни ечишлари керак эди. Квест барча иштирокчилар ўйиндан максимал даражада завқ олишларини таъминлаш мақсадида турли қийинлик даражаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, тадбирда бошқа кўплаб тадбирлар, жумладан, зиплинда учиш, контактли ҳайвонот боғи, ватрушкаларда учиш, арқонли шаҳарча, катта оилавий ҳовуз ва бошқа кўплаб кўнгилочар ўйинлар мавжуд эди. Ушбу кўнгилочар ўйинлар барча иштирокчиларга Kia Go тадбири тақдим эта оладиган барча кўнгилxушликлардан завқ олиш ва роҳатланиш имкониятини бердилар.

Бутун тадбир давомида ди-жей ўзига хос байрам муҳитини яратиб, меҳмонларнинг кайфиятини яхши мусиқа билан қўллаб-қувватлаб турди. Тадбир бошловчиси нафақат меҳмонларни хушнуд этди, балки ғолибларга Kia брендининг совғаларини ва компаниянинг ҳамкори бўлган Аsia Luxe Travel сайёҳлик агентлигининг бош соврини - Анталияга 2 та чиптани ҳам топширди.

Байрамда кун давомида автомобиль соҳибларидан қимматли маслаҳатларини аямай, Kia автомобиллари ҳақидаги турли саволларга жавоб берган сервис ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Kia Seltos соҳибларига илк электр кроссовери бўлган Kia EV 6 ҳақида кўпроқ маълумот олиш шунингдек, ўз автомобиллари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиш имконияти ҳам тақдим этилди.

Тадбирда автомобиль соҳиблари нафақат вақтларини дўстлари ва оила аъзолари билан чоғ ўтказибгина қолмай, балки янги инсонлар билан танишиш, автомобилга эгалик қилиш тажрибаси билан ўртоқлашиш ва кўплаб қизиқарли саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. Меҳмонлар пухта ўйланган ва ташкил этилган дастур учун Roodell компаниясига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Телефон:1333

Сайт: https://kia.uz

Теlegram-канал: https://t.me/kia_rasmiy

Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan

Теlegram-бот: https://t.me/kiauzbekistanbot

Реклама

Top