16:55 / 22.08.2023
10337

Roodell компанияси Сергелида янги Chery дилерлик марказини очди

Фото: Roodell

18 август куни Тошкент шаҳри Сергели туманида Chery Сергели дилерлик марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим воқеа Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги мавқейини мустаҳкамлашда янги босқич ва расмий дистрибютор – Roodell компаниясининг яна бир ютуғи бўлди.

Очилиш маросими компания раҳбариятининг тантанали нутқи билан бошланди, анъанавий лента кесиш маросимидан сўнг Chery дилерлик маркази расман ишга туширилди. Ушбу муҳим дақиқада компания ходимлари, шунингдек, меҳмонлар ҳамда матбуот вакиллари иштирок этди.

Расмий маросимдан сўнг меҳмонлар автомашиналар билан танишиш учун шоурумга, мазали таомлардан татиб кўриш учун фуршетга таклиф қилинди, шунингдек, расмга тушиш учун мўлжалланган ёруғ ҳудуд ва мусиқачиларнинг ёрқин чиқишлари йиғилганларни хурсанд қилди. Бу мулоқот, дам олиш ва Chery дилерлик марказининг очилишини нишонлаш вақти эди.

Байрам тантанаси доирасида Chery дилерлик маркази ўз мижозларига фейерверклар ва гулдурос қарсаклар остида 10 та автомобилни расман топширди. Брендга содиқлик белгиси ва қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорчилик белгиси сифатида ҳар бир меҳмонга компаниянинг эсдалик совғаси топширилди..

Умуман олганда, Chery Сергели дилерлик марказининг очилиши бренднинг ўзи учун ҳам, Roodell учун ҳам кичик, аммо аҳамиятли воқеа бўлди, чунки бундай тадбирлар бренднинг бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Chery Сергели дилерлик маркази ҳар куни, жумладан, дам олиш кунлари ҳам ўз мижозларини қабул қилади.

Ўзбекистондаги барча Chery дилерлик тармоқларида бепул тест-драйв хизмати мавжуд. Бепул тест драйвга 71 276 55 55 телефон рақами ёки телеграм-боти

орқали ёзилишингиз мумкин.

Chery Uzbekistanʼнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари

Алоқа учун телефон: 71-276-55-55

Website https://cheryauto.uz

Instagram https://www.instagram.com/chery_sergeli/#

Telegram https://t.me/cherysergeli

Facebook https://www.facebook.com/cherysergeli/

YouTube https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама

 
Top