Ўзбекистон Эстония ва Финландиянинг коррупцияга қарши курашиш тажрибасини ўрганяпти
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Эстония ва Финландияга амалий ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё».
17-20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ташриф Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик ваколатхонаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида ташкил этилди.
Сафар давомида мамлакат вакиллари Эстония адлия, ички ишлар вазирликлари, Электрон ҳукумат академияси, Давлат харидлари ва давлат кўмаги бошқармаси, шунингдек, Финландиянинг ташқи ишлар, адлия, молия вазирликлари, Рақобат ва истеъмолчилар идораси ҳамда Хельсинки университети Қонун устуворлиги маркази раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Учрашувлар давомида ушбу давлатларда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг шаклланиши, давлат идораларининг соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда коррупциянинг олдини олиш, хусусан, давлат органларининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги бўйича тажриба алмашилади ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Бугунги кунда Эстония электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Европа ҳамда дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 600 дан ортиқни, тадбиркорларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сони эса 2400 дан ортиқни ташкил этади.
Финландия Transparency International халқаро ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида 2-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг коррупциясиз давлат сифатида эътироф этиб келинмоқда.
Мавзуга оид
23:57 / 13.09.2024
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
20:28 / 31.08.2024
Британия ўз маҳбуслари учун Эстония қамоқхоналарини ижарага олиши мумкин
23:45 / 27.08.2024