РФ чегарачилари Россияга ноқонуний киришга уринган ўзбекистонликларни қўлга олди
Челябинск вилоятининг Брединский туманида Россия ҳудудига ноқонуний равишда кирмоқчи бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда 18 апрель куни Брединский туман суди матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Ura.ru.
«2022 йилда икки нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга Россия Федерацияси чегарасини Челябинск вилояти Брединский тумани орқали кесиб ўтиш учун келган. Россия «ФСБ» чегара бўлими ходимлари қоидабузарларни қўлга олди. Айбланувчиларга Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми (Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) бўйича жазо тайинланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Судда маълум қилинишича, ушбу икки фуқаро ўз айбига иқрор бўлган. Бир судланувчига 1 йил муддатга манзил-колонияда ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Иккинчиси бир йил-у олти ойга озодликдан маҳрум қилинди, сабаби у Россия ҳудудида аввал жиноий жавобгарликка тортилган ва жазо ўтаган.
Ҳукм устидан апелляция шикояти берилган.
Мавзуга оид
14:40 / 16.09.2024
Германия чегараларида умумий танланган назорат жорий этиляпти
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
09:40 / 10.09.2024
Германия барча қуруқлик чегараларида вақтинчалик назоратни жорий қиляпти
15:14 / 07.09.2024