07:33 / 20.04.2023
4499

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сульфат олиш технологияси яратилди

Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сульфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Фанлар академияси бошқарма бошлиғи Феруза Каримова маълумот берди.

Феруза Каримова

Қайд этилишича, ғўзанинг “Афсона” “Нисо”, “Марварид”, “Юксалиш”, “Замин” навлари жорий этилиб, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида экиш майдонлари кенгайтирилди.

Шунингдек, анор ва узумнинг маҳаллий навларидан in-vitro усулида кўчатлари кўпайтирилиб, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилди.

Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий техник маркази "Урофлоуметр УФМ-01" тиббий ускунани ишлаб чиқарди.

Top