Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея банки Ўзбекистонни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасига 74 млн доллар ажратади
Лойиҳа аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган.
Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда «Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Корея Республикаси ҳукумати томонидан «Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея экспорт-импорт банкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармасидан Ўзбекистонга 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга жами 74 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги Корея вонида имтиёзли қарз ажратилиши маъқулланганди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 88,78 миллион долларни ташкил қилади. Жумладан, 74 миллион доллар қарз маблағлари ҳамда 14,78 миллион доллар солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида бўлади.
Қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «O‘zmedimpeks» давлат муассасаси Лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер комиссиясининг ишчи органи ва тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026