Ўзбекистон | 09:08 / 10.07.2023
5098
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тиббиёт ходимлари Жанубий Корея клиникаларига таклиф қилиниши мумкин 

Ўзбекистон элчихонаси ва Тошкент тиббиёт академияси ходимлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Корея Халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ҳамда Yonsei Prime клиникаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё

Учрашувларда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасида эришилган келишувлар ҳамда амалга оширилган ва оширилаётган йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

Томонлар «Болалар миллий тиббиёт маркази»ни такомиллаштириш, «Катталар тиббиёт маркази» қурилишини тезлаштириш, Ўзбекистон тиббиёт ходимларини Жанубий Корея тиббиёт клиникаларига таклиф қилиш орқали уларнинг малакасини ошириш, турли йўналишлардаги алмашинув дастурларини йўлга қўйиш каби масалалар хусусида ҳам фикр алмашди.

2023 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Корея ўртасида соғлиқни сақлаш» форуми режалаштирилгани билдирилди. Анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари ҳамда Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, хусусий тиббиёт муассасалари ва фармацевтик корхоналари раҳбарлари иштирокида ўтиши назарда тутилмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси ва Yonsei Prime клиникаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид